САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ – УЛУҒБЕК МАДРАСАИ ОЛИЯСИНИНГ ВОРИСИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ – УЛУҒБЕК МАДРАСАИ ОЛИЯСИНИНГ ВОРИСИ
Инсониятнинг узоқ асрлар давомида тараққий этиб ривожланиб боришининг асосий манбаи халқлар – давлатларнинг билим даражаси қобилиятига боғлиқ эканлигига ўтмиш тарихимиз цивилизация марказлари гувоҳлик беради. Қадим Юнонистон, Рим, Хитой мамлакатлар маданияти каби юртимиз ҳудудида ҳам Шарқ маданияти марказлари Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Шош, Фарғона каби йирик марказлар тарихи дунёда машҳур. Юртимизда Қадим Шарқ маданиятининг юксак намунаси ҳисобланган мактаб-мадрасаларда ёзувларга асосланган билимлар ўрганилган. Тарихий манбаларда Марказий Осиё ҳудудида Х асрда олий таълим масканлари мадрасалар – университетлар ташкил этилган.
Бундай институтционал услуб узоқ асрлар давомида Шарқ дунёсининг энг мукаммал таълим соҳаси сифатида сақланиб келган.
Темурийлар уйғониш даври буюк намояндаси Мирзо Улуғбек 1420 йилда Самарқанд шаҳрида йирик маданий марказ мадрасаи олияни барпо этди. Ҳозирги даврда олимларнинг илмий изланишлари асосида Улуғбек мадрасасида университетларда ўтилаётган фанларнинг барчаси ўтилганлиги исботлаб берилди. Мирзо Улуғбек мадрасаси ўзининг кўлами, салоҳияти ва олий мақоми билан Шарқда жуда тез шуҳрат қозонди. Бу мадраса бошқа олий мадрасалардан даврининг турли фан соҳаларини қамраб олиши, олиб борилган илмий ишлар кўламининг кенглиги ва оламшумуллиги, дунёвий илмларнинг ўқитилиш даражаси, олимларининг машҳурлиги билан тубдан фарқ қилар эди. Таълим узлуксиз жараён сифатида ХХ асрнинг сиёсий ўзгаришлари даврида ҳам ўзининг маъсулиятини сақлаб қолди. Туркистон маориф комиссарлигининг йигирманчи йиллар бошларида ташкил этилган кўп босқичли мактабларида давом эттиришди. Мадраса талабалари бу қисқа курсларда совет таълим тизимини қабул қилишди. Қисқа босқичли курсларни 30 ёшга бўлган битирувчилари 1920 йилдан ташкил этилган маориф институтлари (Инпрос)га қабул қилинганлар. Улуғбек мадрасаси талабалари 1926 йилда Ўзбекистон халқ комиссарлари қарорига биноан ташкил этилган Олий Педагогика институти факультетларига қабул қилинганлар. Айнан Олий Педагогика Институти базасида Олий Педагогика Академияси 1933 йилнинг 30-январидан Самарқанд Давлат университети ташкил этилди.
Тарихийлик, манбавийлик, маданиятимиз тарихида мадраса – университет тизими даврлар кесимида таълимнинг Самарқанд заминида умзлуксиз давомийлигига асос бўла олади. Ўзбекистон таълим тизими шаклланиши ва ривожланишини миллий маданиятимизнинг ўрта асрлардаги ютуқлари ва ўша даврлардаги мадраса – таълим муассасалари тарихи билан боғлаш давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасида олиб бораётган ислоҳотларининг бир кўриниши сифатида, унинг натижалари ёшларни ватанпарварлик ҳамда илмий-маданий меросимизга фахр-ифтихор руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Самарқанд Давлат университетининг ёшини 600 йил этиб белгилаш Ўзбекистон таълим тизимининг қадимий эканлигини эътироф этиш билан бир қаторда, уни университетлар жаҳон рейтинги рўйхатида муносиб ўрин эгаллашига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Самарқанд давлат университети Мирзо Улуғбек асос солган мадрасаи олия давомчиси деб хулоса беришга имконият берди. Университет ёшини 2020 йил 21 сентябрда 600 йиллигини нишонлаш таклифини юртимизнинг кўплаб мутахасис олимлари олийгохлари томонидан қўллаб қувватланди. 2020 йил 16-17 июль кунлари Самарқанд давлат университетида “Самарқанд Давлат университети – Улуғбек мадрасаи олиясининг вориси” мавзусида халқаро онлайн илмий анжуман ўтказилади ва шу муносбат билан Сизни ҳалқаро илмий анжуманга таклиф этамиз.
Қўшимча маълумот олиш учун:
Телефон: (0366) 239-13-87, 239-12-29
E-mail: patent@samdu.uz