Исроилдаги ватандош: Ўзбекистон эркин бозор иқтисодиёти ва кучли ижтимоий ҳимоялаш тизимига асосланган демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан дадил одимламоқда
ТЕЛЬ-АВИВ, 10 июль. Исроилда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ватандошимиз Нодира Бобожонова Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
– Ўзбекистон эркин бозор иқтисодиёти ва кучли ижтимоий ҳимоялаш тизимига асосланган демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан дадил одимламоқда. Давлатимиз Конституцияси ушбу мақсадлар йўлида муҳим ҳуқуқий замин, жамиятимизда барқарорлик, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.
Бу борада аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича янги таъсирчан механизмларни жорий этиш, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, янги иш ўринлари яратган тадбиркорлик субектлари фаолиятини янада рағбатлантиришга эътибор қаратилиши лозим.
Дарҳақиқат, ёшлар – келажак пойдевори. Уларни қўллаб-қуватлаш – энг катта долзарб мавзулардан биридир. Аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида жойларда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кенг жамоатчилик ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва жавобгарлик механизмларидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилса кўзланган пировард мақсадга мувофиқ бўлади.