Ўзбекистон ва Россия парламентлари қуйи палаталари раҳбарлари Москвада қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 7 июль. Москвада амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги делегация аъзолари Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, учрашув чоғида кейинги йилларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар барқарор, дўстона тарзда ривожланаётгани алоҳида қайд этилди. Таъкидланганидек, икки давлат раҳбарларининг яқин муносабатлари парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ҳамда кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда.
Мулоқотда давомида, шунингдек парламентлараро алоқаларни янада кенгайтириш, уни янги мазмун билан бойитиш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки томонлама муносабатларни ривожланишда парламентлараро алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бу йўналишдаги ҳамкорликни кучайтириш муҳимлига алоҳида эътибор қаратди.
Конструктив руҳда ўтган учрашув сўнггида томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олди.