Ўмондаги ватандош: Бош қомусимизни янгилаш, унинг ҳар бир моддасини инсон қадр-қимматини янада эъзозловчи тамойиллар билан мустаҳкамлаш халқимиздан фаолликни талаб этади
МАСҚАТ, 5 июль. Ўмон Султонлигида истиқомат қилаётган ватандошимиз, Ўмондаги ўзбек диаспораси фаоли, ёшлар етакчиси Дилшода Умарова юртимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар бўйича ўз муносабатини билдирди.
– Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳар қачонгидан ҳам зарур эканлигини ҳис қилиб турибмиз.
Юртимиз мустақиллиги, унда яшаётган барча миллат ва элатларнинг тинч ва осуда ҳаётининг гарови ҳисобланган Бош қомусимизни янгилаш, унинг ҳар бир моддасини инсон қадр-қимматини янада эъзозловчи тамойиллар билан мустаҳкамлаш учун халқимиздан фаолликни талаб этади.
Шу сабабли, Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгартиришлар мамлакатимиз равнақи, халқимизнинг фаровон турмуши, келажак авлодга обод Ватан қолдириш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлардан бири, деб ҳисоблайман.