Президент, “Саманбай” овули оқсоқоллари ва фаоллари тинчлик ва ҳамжиҳатликни қадрига етиш ва асраб-авайлаш, биргаликда фаровон келажакни барпо этиш хусусида суҳбатлашди
ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгесдаги учрашувдан сўнг Нукус туманидаги “Саманбай” овул фуқаролар йиғинига бориб, бир гуруҳ ёшуллилар ва маҳалла фаоллари билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Бу ҳақда давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўз Телеграм-каналида маълум қилди.
“Тинчлик ва ҳамжиҳатликни қадрига етиш ва асраб-авайлаш, биргаликда фаровон келажагимизни барпо этиш хусусида суҳбатлашилди”, деб ёзган Шерзод Асадов.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати олган сурат