Шерзод Асадов: Президент Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади
Давлатимиз раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Телеграм-каналида Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келганини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Ҳозирда давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда, - деб ёзди Шерзод Асадов. - Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади”.
Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати сурати