-
Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш - давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир
2024-11-12 71Сўнгги йилларда Ўзбекистонда миграция сиёсатига гуманитар жиҳатдан алоҳида эътибор берилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда фуқаролар учун миграция жараёни хавфсиз, қонуний ва қулай бўлишига қаратилган ўзига хос механизм ишлаб чиқилган бўлиб, у учта асосий йўналишни ўз ичига олади:
-
Аждодлар мероси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва миллий ўзликни шакллантиришга қандай таъсир кўрсатади
2024-11-08 106Инсоният ўз тараққиёти босқичида ўзидан олдинги инсонларнинг билим ва тажрибаларидан унумли фойдаланади ва айни вақтда уни янги тажрибалар орқали бойитишда давом этади.
Ўзбекистон бугун янги тараққиёт босқичига қадам қўяркан, янги ривожланиш ва янги жамият фалсафаси, яъни “Янги Ўзбекистон” феномени илгари сурилмоқда. Шу сабабдан биз бугунги кунда ушбу ғоя фалсафаси атрофида жамиятни жипслаштириш учун хизмат қиладиган, аждодларимизнинг миллий меъросидан унумли фойдаланишимиз лозим.
-
Ўзбекистонда “Habeas corpus” институтининг кенгайиши шахс ҳуқуқлари ҳимоя қилинишининг ишончли кафолатларини яратилишига хизмат қилади
2024-11-08 104Сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар асосан жазоламай туриб жавобгарлик натижасидан кутиладиган мақсадларга эришиш, жиноят ишларини юритиш ва жавобгарликни белгилашда жазонинг оғирлигига эмас, жавобгарликнинг муқаррарлигини ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг устуворлигини таъминлашга, жиноят ишларини юритиш тартибини такомиллаштириш, судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш ва тарафлар тенглигини таъминлаш орқали одил судловга эришиш, шу жумладан “habeas corpus” институтини кенгайтириш каби йўналишларни ўзида мужассам этди.
-
Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари аграр соҳа мутасаддиларининг масъулиятини янада оширади
2024-11-08 77Бугун нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, балки бутун жаҳон ҳамжамияти иқлим ўзгариши туфайли юзага келаётган муаммо ва таҳдидларга жавоб топишга интилмоқда. Бу муаммолар қаторига атмосферада иссиқхона газларининг кўпайиши, ернинг устки қобиғи ҳароратининг ортиши, сув ресурслари тақчиллиги, табиий офатларнинг тез-тез такрорланиши, чўлланиш жараёнининг ўсиши ва бошқаларни киритиш мумкин
-
Ўзбекистонда инклюзив таълим: жорий ўзгаришлар ва тараққиёт йўналишлари
2024-11-08 77Ўзбекистонда инклюзив таълим тизимини такомиллаштириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, айни соҳада бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4860-сонли қарори бу борада амалга оширилиши мўлжалланган саъй-ҳаракатлар учун ҳуқуқий асос бўлди.
-
Ўзбекистон ижодкор ёшларни қандай қўллаб-қувватлайди
2024-11-08 74Маърифатпарвар шоиримиз Абдулҳамид Чўлпоннинг “Адабиёт яшаса – миллат яшар” деган ҳикматли сўзларида чуқур маъно бор. Муҳтарам Президентимиз “Адабиёт – халқнинг юраги” деб такрор-такрор айтадилар.
-
Ўзбекистон – Марказий Осиёдаги янгича тартибот бунёдкори
2024-11-06 103Халқаро муносабатларнинг бугунги босқичида бир-бирига қарама-қарши бўлган икки парадигма – конфликт ва ҳамкорликлар ўзига хос тарзда намоён бўлмоқда.
Бироқ дунёда юз бераётган бугунги инқироз халқаро сиёсатга замонавий халқаро ҳаётнинг салбий ва ижобий томонларини, миллий ташқи сиёсатдаги “эскирган” ғоя ва вазифаларни, халқаро ҳамкорликнинг устувор тизимидаги сукунатни кўрсатиш баробарида, ўзгараётган халқаро муҳитда давлатлар ташқи сиёсати учун янги имкониятларни очиб беришга ҳам хизмат қилмоқда. Давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик парадигмалари ўзгармоқда ва давлатлар ташқи сиёсатидаги янгича тенденциялар юзага келмоқда.